Ўзбекистон | 09:22
444
1 дақиқада ўқилади

Тошкент марказидаги айрим кўчаларнинг бир қисми 11 майгача ёпилди

Пойтахтда гуллар фестивали ўтказилиши муносабати билан Миллий кутубхона атрофидаги кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилди. Чекловлар 11 майга қадар амал қилади.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида 2 майдан 11 майгача Миллий кутубхона олдидаги майдонга туташ ҳудудлардаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 7–9 май кунлари кутубхона қаршисидаги майдонда Tashkent Flowers Fest 2026 гуллар байрами ўтказилади. Шу сабабли қуйидаги кўчалар ёпилади:

  • Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Мустақиллик шоҳ кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси ва Буюк Турон кўчаси оралиғидаги қисми;
  • Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.

Ҳайдовчиларга кўрсатилган даврда муқобил йўналишлардан фойдаланишлари тавсия қилинди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид