Қирғизистон президенти Садир Жапаровни кузатиб бораётган кортеж автомобилларидан бири йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар берди Tengrinews.kz.
Маълумот берилишича, ҳодиса Иссиқ-Кўл областида содир бўлган.
"Иссиқ-Кўл районидаги Ананьево қишлоғи яқинидаги автойўлда кузатиб борилувчи шахсларга бириктирилган автомобилнинг қаршисига чиққан енгил автомобил келиб урилган. Натижада уч киши жароҳатланди ва давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг 9-хизмати ходими ҳалок бўлди", - дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат сабабчиси маст ҳолда бўлган.
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг 9-хизмати давлатнинг биринчи шахслари ва давлат стратегик объектлари хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.















