Жаҳон | 08:28 / 04.06.2021
22979
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги вазият кескинлигича қолаётганини маълум қилди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият кескинлигича қолмоқда, Тожикистон томонида техника ва ҳарбийлар тўпланаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Тожикистон вакиллари 4 июнга ўтар кечаси чегаранинг Ўш вилояти Чўн-Олой тумани Унжу-Булоқ ҳудудидан ўтувчи аниқланмаган қисмида контейнер ўрнатишни бошлаган ва Қирғизистон ичкарисига минг метргача кирган.

«Қирғиз-тожик чегарасида вазият кескин дея баҳоланмоқда. Тожикистон томондан автомобил ва енгил зирҳли техникада ҳарбийлар тўпланаётгани кузатилмоқда», деб маълум қилган Қирғизистон чегара хизмати.

Апрел охирида икки давлат чегарасида тўқнашувлар юз бериб, улар оғир қурол қўлланган ҳолдаги жангларга айланиб кетганди. Можарога сув тақсимотидаги баҳс сабаб бўлган. 1 май куни томонлар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид