Ўзбекистон | 07:52 / 05.06.2021
11631
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистон бўйича иссиқ ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда 

Фото: KUN.UZ

Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 40-42 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30 даража иссиқ бўлади.

Мавзуга оид