Ўзбекистон | 09:41 / 05.06.2021
1435
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «ўқишга киритадиган» фирибгар қўлга тушди

Қарши шаҳрида 3 нафар фуқарони «Абу Али Ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, фирибгар уч нафар фуқаронинг қизларини техникумга танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан 600 АҚШ долларидан жами 1800 АҚШ доллари олган. Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.К. айбига иқрор бўлган. Шунингдек, фуқаролардан олган 1800 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини қайтариб берган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид