Ўзбекистон | 08:05 / 09.06.2021
6572
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда 

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва эрталаб Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиқ, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41 даража иссиққача бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-36 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража иссиқ бўлади.

Мавзуга оид