Жаҳон | 10:08 / 13.06.2021
5651
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда 50дан кўпроқ киши чорва ўғрилари ҳужумлари қурбони бўлди

Нигерияда чорва ўғрилари Замфара штатининг 6та қишлоғида 53 кишини ўлдирди. Полициянинг таъкидлашича, мотоциклларда ҳаракатланган қуролланган жиноятчилар чорва ўғирлаш мақсадида фермерларга ҳужум қилган.

Маросим вақтида такрорий ҳужумлар содир этилиши мумкинлиги хавотирида қурбонларнинг бир қисми қўшни шаҳарда дафн қилинган. Яна 14 қурбон жасади штат пойтахти – Гусо шаҳрига жўнатилган.

Ҳукумат воқеа юз берган ҳудудга қўшимча кучларни жўнатган.

Нигерияда икки йилдан бери жиноий тўдаларнинг тинч аҳолига ҳужумлари тобора авж олмоқда. Жиноятчилар моддий наф кўриш мақсадида одамларни гаровга оляпти, чорваларни олиб қочяпти, тинч аҳолини қўрқитиб, унга турли ўлпонлар солмоқда. Жумладан, 2020 йил декабридан бери эваз пули олиш мақсадида 850дан зиёд ўқувчи ва талаба ўғирлаб кетилган. Улардан аксарияти жиноятчилар талаб қилган пул тўлаб берилгандан кейин қўйиб юборилган.

Ҳукумат жиноятчиликни бостириш учун полициянинг махсус отрядлари ва ҳарбийларни жалб қилишига тўғри келмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид