Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир мавсумда ҳовлисидан уч марта даромад олаётган 71 ёшли отахон
Учқўрғонлик Aбдубанно ота Aбдумуталов 71 ёшда. У ҳозир ҳам томорқасида деҳқончилик қилади. Қаҳрамонимиз бир йилда уч марта ҳосил олади.

Биринчи ҳосилда кўчат етиштирилган. Aбдубанно ота кўчат етиштиришнинг ўзидан 40 млн сўм даромад олган. Отахон иккинчи ҳосилга помидор, бодринг ва ловия етиштирмоқда.
Учинчисига эса тўлиқ помидор экмоқчи. Бунинг учун кўчатлар тайёр қилинган.

Aбдубанно ота гул етиштиришдан ҳам фойда олади. Томорқанинг кичик қисми айнан гул етиштиришга мўлжалланган.

«Октябр ойига бориб шу петунияни бошқа жойга оламиз. Қаламча қилиб октябр ойида тайёрласак, март ойига 3—6 минг сўмлик ҳолга тайёр бўлади», дейди отахон.

Қаҳрамонимиз меҳнат инсонни улуғлашини таъкидлайди. Унинг айтишича, меҳнат қилган одамга Аллоҳ барака беради.

Мавзуга оид
11:45 / 11.02.2026
Қайси вилоятда деҳқон хўжаликлари кўп? Рейтинг эълон қилинди
09:44 / 14.11.2025
Чой етиштиришдан тортиб «ақлли «деҳқончилик»кача: Ўзбекистон ва Хитой янги лойиҳаларни муҳокама қилди
16:24 / 30.10.2025
Деҳқончилик ва чорва хавф остида – микробиолог олим
14:54 / 25.10.2025