Ўзбекистон | 15:14 / 15.06.2021
4520
1 дақиқада ўқилади

Деновда мактаблар ҳудуди талон-тoрож қилинмоқда

Денов Халқ таълими бўлимига қарашли 75-, 78-мактаблар тасарруфидаги ер майдонларини тадбиркорлар эгаллаб олмоқда. 

75-мактаб кириш дарвозасидаги иншоот қурилиб бошлаганига 5 йил бўлганига қарамай ҳануз якунига етмаган. Бунинг сабаби ушбу қурилиш ишлари тегишли ҳужжатларга эга эмас.

78-мактаб ҳудудидаги иншоот эса 3 қаватдан иборат қилиб қурилган. 78-мактаб ҳудудидаги қурилиш ишларидан маҳалла аҳолиси норозичилик билдириб прокуратурага мурожаат қилган. Аммо прокуратура ҳанузгача аҳолига жавоб бермаган.

Президентнинг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан мактабларнинг ер участкалари ва кўчмас мулки Халқ таълими вазири билан келишмасдан туриб бегоналаштирилиши мумкин эмас.

Ҳокимликлар таълим муассасаларининг ер участкаларини таълим соҳасидан бошқа мақсадларда юридик ва жисмоний шахсларга бериши қаътиян тақиқланган.

Мавзуга оид