Ўзбекистон | 07:42 / 18.06.2021
4137
1 дақиқада ўқилади
Бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли ва иссиқ об-ҳаво кутилмоқда
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича кам булутли ва иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқ бўлади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-29 даража иссиқ бўлади.