15:00 / 21.06.2021
18404

Қаззофийнинг самолёти Ливияга қайтарилди

A340-213 самолёти 2012 йил августдан буён Францияда эди, қайтаришдан олдин эса Туркияга жўнатилди – бу ерда техник хизмат кўрсатишнинг якуний босқичи амалга оширилди.

Ливия собиқ етакчиси Муаммор Қаззофийнинг самолёти саккиз йилдан сўнг мамлакатга қайтарилди. У бу вақт давомида техник хизмат кўрсатишда бўлди, деб ёзади Libya Observer нашри.

Airbus (A340-213) самолёти 2012 йил августдан буён Францияда эди, қайтаришдан олдин эса Туркияга жўнатилди – бу ерда техник хизмат кўрсатишнинг якуний босқичи амалга оширилди.

Лайнер 20 июн куни Ливияга қайтарилди. Мамлакат бош вазири Абдулҳамид Бдейбанинг сўзларига кўра, Қаззофий ҳукумати ағдарилганидан сўнг Франция молиявий ва маъмурий муаммоларни рўкач қилиб, самолётни олиб қўйган. Эндиликда Ливия ҳукумати техник хизмат ҳақини тўлиқ тўлаган.

Дбейба самолётнинг қайтарилиши Ливия суверенитети учун муҳимлигини таъкидлади ҳамда яна 15та мусодара қилинган кемани ҳам қайтаришга ваъда берди.

Top