ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан К.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

16 июнь куни жабрланувчи олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Шу куни К.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.