Жанубий Кореяда хорижда содир этилган жиноятлар бўйича қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юрган бўлиши мумкин, дея хабар берди The Korea Times.
Энг кўп қидирув сўрови Хитой фуқароларига тўғри келган — 40 та. Кейинги ўринларда Ўзбекистон — 19 та, Мўғулистон — 17 та ва Ветнам — 13 та. Бошқа ҳолатларнинг аксарияти Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Таиланд ва Япония фуқаролари билан боғлиқ.
Жиноят турлари бўйича энг кўп ҳолат фирибгарлик билан боғлиқ — 47 та. Яна 29 та ҳолат болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиш, одам ўғирлаш, ноқонуний ушлаб туриш ва фоҳишаликка доир бошқа жиноятлар. Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар 7 тани, ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, тан жароҳати етказиш ва безорилик эса ҳар бири 5 тадан ҳолатни ташкил қилади. Ўзбекистон фуқаролари айнан қайси жиноятларда айбланаётгани номаълум.
















