Ўзбекистон | 11:41 / 28.06.2021
1763
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Matiz ва Cobalt ўзаро тўқнашди. Бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди

Қашқадарё вилояти Косон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Matiz ва Cobalt ўзаро тўқнашган. Оқибатда бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 20 июнь куни соат 8:30ларда Косон тумани «Лолазор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К339 автомобиль йўлининг 4-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Cobalt ҳайдовчиси ҳамда ҳар иккала машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Аниқланишича, ҳайдовчилардан бири йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган. У қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан ва рўпарасидан келаётган машина билан тўқнашган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Косон ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид