Тақдирланган ёшлар ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юрт равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётгани, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётгани учун эътироф этилди.

Тақдирланганлар рўйхати

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

«Дўстлик» ордени билан

Абдураимов Беҳзод Абдуразакович – Америка Қўшма Штатлари Миссури штатидаги Парк университети мусиқа маркази резиденти

Данияров Абатбай Сапарбаевич – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

Забродина – Саттарова Инара Наилевна – Учтепа туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси, Тошкент шаҳри

Каттаханова Дилнозахон Собир қизи – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари

Норматов Хуршид Абдурашидович – Фарғона шаҳридаги «Uz-Segang» қўшма корхонаси таъсисчиси, Фарғона вилояти