Белгия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолёти Нидерландиядаги Леуварден авиабазасидан кўтарилиш чоғида бинога урилди. Бу ҳақда база қўмондонлиги хабар берди.

«Бугун эрталаб F-16 қаршисида жойлашган бинога урилди. Икки киши жароҳатланди. Ёнғин ёки портлаш юз бермади», — дейилади хабарда.

Белгия мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, учувчи катапулта ёрдамида самолётни тарк этишга улгурган.

Leeuwarder Courant нашрининг ёзишича, учувчи ва авиабаза техник ходими жароҳатланган.