Жанлуижи Доннарумма
Ёши: 22
Амплуа: дарвозабон
Трансфер қиймати: 60 миллион евро*
Сўнгги клуби: «Милан»
Эҳтимолий маршрут: «ПСЖ»
* transfermarkt.com.

Италия термаси дарвозабони мавсум якунида «Милан» билан хайрлашганди ва энди «ПСЖ»га ўтиши кутилмоқда. Барча нарсани билувчи инсайдер Фабрицио Романо бир неча марта шартнома тафсилотларини очиқлади — тузилажак шартнома 2026 йилга қадар амал қилади, дарвозабон ҳатто тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Аммо келишув ҳақида ҳали ҳам расман эълон қилинмади, бу эса Доннарумма ҳамон эркин агентлигини англатади.

Жанлуижи Доннарумма. Фото Getty Images

Серхио Рамос
Ёши: 35
Амплуа: ҳимоячи
Трансфер қиймати: 10 миллион евро
Сўнгги клуби: «Реал»
Эҳтимолий маршрут: «ПСЖ», «Ювентус»

Испан футболидаги энг обрўли ҳимоячи бўлган Рамос Мадрид суперклубига 16 йилини бағишлади, аммо барибир клубдан кетишига тўғри келди. Сўнгги мавсумда «Реал» сардори жароҳатлардан жабр чекди ва клуби билан шартнома шартлари бўйича келиша олмади. Энди Рамос эркин агент, аммо унда таклифлар бор. Ҳозирча энг эҳтимолий вариант — «ПСЖ».

Серхио Рамос. Фото Getty Images

Алсаид Ҳюсай
Ёши: 27
Амплуа: ҳимоячи
Трансфер қиймати: 13 миллион евро
Сўнгги клуби: «Наполи»
Эҳтимолий маршрут: «Лацио»

Ушбу албаниялик ҳимоячига қишда Москванинг «Спартак» клуби қизиқаётганди, баҳордаёқ Ҳюсайнинг ўзи мавсум якунида «Наполи»дан кетишини эълон қилганди. У Москвага йўл олиши эҳтимолдан йироқ — қизил-оқлар жамоасида ўнг қанот ҳимоясига футболчилар етарли. Катта эҳтимол билан, Ҳюсай Маурицио Сарри бошчилигида янги мавсумни бошлайдиган «Лацио»га ўтади.