Жамият | 18:55 / 02.07.2021
1936
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган «Нексия» «Камаз» билан тўқнашди. Бир киши вафот этди

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида қувиб ўтиш қоидаларига эътиборсизлик қилган «Нексия» ҳайдовчиси рўпарадан келаётган «Камаз»га бориб урилган. Оқибатда «Нексия» ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Kun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 27 июнь куни соат 13:00ларда давлат аҳамиятига эга 4Р-103 автомобиль йўлининг Қизириқ тумани Оқжар маҳалласи ҳудудидан ўтган 22 километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорти содир бўлган.

Қумқўрғон тумани Хўжақишлоқ махалласида яшовчи 1990 йилда туғилган А.Х. ўз бошқарувида бўлган «Нексия» машинаси билан Шеробод-Қумқўрғон йўналишида кетаётиб, ўзидан олдинда харакатланиб кетаётган автомобилни қувиб ўтишда эҳтиётсизликка йўл қўйган.  Оқибатда, рўпарадан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Қизириқ туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.Х бошқарувидаги «Камаз» юк машинасига бориб урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида «Нексия» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, туман шифохонасида вафот этган.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш харакатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид