Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
Бугун, 3 июлда Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат қийматлари 38-41 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-44 даража иссиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 39-41 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29-34 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
14:05 / 13.06.2026