Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил юк кемаси Форс кўрфазида ракета зарбасига учради
Арабистон яримороли яқинида Исроилнинг юк кемаси ракеталар билан ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида кема экипажига зарар етмаган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, қисман Исроилга тегишли юк кемаси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридан БААга йўл олаёганда ҳужумга учраган. Айни вақтда Исроил мудофаа вазирлиги ушбу ҳужум ортида Эрон кучлари тургани ёки йўқлигини текширмоқда.
“Экипажга шикаст етмаган, кеманинг ўзига эса ракета теккан, бироқ унга жиддий зарар етмаган ва у воқеадан кейин йўлини давом эттирган”, деб маълум қилинган хабарда.
Кема ўз йўналишининг қайси нуқтасида ҳужумга учрагани маълум қилинмаган.
Кемалар ҳаракатланиши ортидан кузатувчи тизим маълумотларига кўра, контейнеровоз Либерия байроғи остида сузган. У охирги марта Жиддада тўхтаган, ҳозирда эса Дубай яқинида қолмоқда.