Kun.uz мухбири Фарғонада кўпчилик танийдиган, узун бўйи сабабли бошқа ходимлардан яққол ажралиб турадиган машҳур Шерзод Сирожиддинов билан суҳбатлашиб, унинг бир кунлик ҳаёти ҳақида лавҳа тайёрлади.

Шерзод Сирожиддинов 1981 йилда Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Ўқчи қишлоғи, Бозорбоши маҳалласида туғилган. Оилада 4 ўғил бўлиб, у тўнғич фарзанд. 3 нафар укаси бор. Укаларининг ҳам қад-қомати худди уникидек новча.

Бўлажак милиционер 1998 йилда Андижон бокс мактабига бориб, спорт билан шуғулланади. 1999 йилда қишлоғига қайтиб, деҳқончилик қила бошлайди.

Ўша пайтда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, ҳозирда президент маслаҳатчиси бўлган генерал-лейтенант Турсунхон Худойберганов 2006 йилда Шерзод Сирожиддиновни Ўзбекистон тумани ИИБ биноси ёнида тасодифан учратиб қолади. У баланд бўйи сабабли мулозимнинг эътиборига тушади.

Шундан буён Шерзод Сирожиддинов ички ишлар органлари ходимлари сафида хизмат қилиб келмоқда. Аввалига у 6 ой муддат Қўқон шаҳрида ЙПХда фаолият юритади. Ҳозирда у Фарғона вилояти ИИБ ППХ 1-батальон 3-отрядда сафдор бўлиб ишлайди.

У 2008 йилда оила қурган, 2011 йилда ўғли Турсунхон Шоҳиддинов туғилган.

Шерзод Сирожиддинов ички ишлар идоралари сафига қандай келиб қолгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.

«2006 йилда Турсунхон Худойберганов мени тасодифан учратиб қолгач, ички ишлар идоралари сафига қабул қилиндим — 1 соатда хизмат формасини кийганман.

Форма кийганимдан кейин Қўқон шаҳрида ЙПХда фаолият бошладим. Бир муддатдан кейин Фарғона шаҳрида малака оширдим. 2006 йилдан буён ППХда ишлаб келмоқдаман».

Шерзод Сирожиддинов узун бўйнинг ижобий ва салбий томонлари ҳақида ҳам гапирди.