Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 25 сотих ерни сотмоқчи бўлган Н.М. ушланган.

У ноқонуний даромад орттириш мақсадида аслида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 25 сотих ерни фуқаро А.га фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, туман кадастр ва давлат хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 70 миллион сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.