Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «Лада Ларгус» машинаси юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда икки киши вафот этган, яна икки киши тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Kun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун 6 июль куни эрталаб соат 5:00ларда М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Оқдарё туманидан ўтган 27-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Хоразм вилоятида яшовчи шахс ўз бошқарувидаги «Лада Ларгус» машинаси билан Хоразм-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётиб ўзидан олдинда кетаётган Бухоро вилоятида яшовчи ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Мерседес» юк машинасининг орқа томонига урилган.

Оқибатда «Лада Ларгус» машинасида йўловчи сифатида кетаётган 52 ҳамда 25 ёшли фуқаролар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган яна икки киши тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасига «Лада Ларгус» машинаси ҳайдовчисининг ухлаб қолиб бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Самарқандда катта тезликда ҳаракатланиб бетон тўсиққа урилган «Спарк» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

Самарқандда «Спарк» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган аёлни уриб юборди