Ўзбекистон | 12:28 / 08.07.2021
12378
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида пахта толаси ортиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси қарама-қарши йўналишга ўтиб ағдарилган. Сўнг ёниб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 8 июл куни эрталаб соат 07:00ларда, А373 Тошкент-Андижон-Ўш халқаро автомобил йўлининг 242-километрида юк машинаси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, сўнг ёниб кетган. Пахта толаси ортилган юк машинаси Қамчиқ довонида ҳаракатланаётганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина қарама-қарши йўналишга чиқиб ағдарилган. Сўнг ёниб кетган.

Қайд этилишича, машина ҳайдовчиси салондан ўз вақтида чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва шу сабабли жиддий жароҳат олмаган. ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, бир неча дақиқада ёнғинни бартараф этган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида машинага ортилган пахта толасининг катта қисми ёнғиндан сақланиб қолинган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.

Қамчиқ довонида «Нексия» машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида «бензовоз» ёниб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

 

Мавзуга оид