Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Ш.А.дан ундирувчи Г.С.га бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун даромаднинг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Қўшработ туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Аммо фуқаро Ш.А. алимент тўловларини тўламасдан келган. МИБ ходимлари томонидан қарздор Ш.А.га тушунтириш ишлари ўтказилган ва фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани тушунтирилган.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, вояга етгунга қадар бўлган қарзи 100 миллион 843 минг сўм пулни тўлаб берган. Томонларнинг розилиги билан мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тугатилган.

Самарқандда қарздор ота фарзандларига 260 миллион сўм алимент тўлади

Самарқандда қарздор ота фарзандлари учун қарийб 200 миллион сўм алимент тўлади