Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ишчи гуруҳи киритилмаган Ургутдаги болалар оромгоҳи аянчли аҳволда экани маълум бўлди
Жорий йил 11 июль куни Мирзо Ихтиёров бошчилигидаги Самарқанд вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи Ургут туманида жойлашган «Баҳора» болалар ёзги дам олиш оромгоҳига Миллий гвардия ходимлари томонидан киритилмагани ҳақида хабар берилганди. Мазкур оромгоҳда болалар учун яратилган шароитлар аянчли аҳволда экани маълум бўлди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Мирзо Ихтиёровнинг хабар беришича, жорий йил 13 июль куни вилоят телевидениесининг тасвирга олиш гуруҳи болалар учун яратилган шароитларни ўрганиш учун «Баҳора» болалар ёзги дам олиш оромгоҳида бўлган.

Мазкур оромгоҳда болалар учун яратилган шароитлар мутлақо қониқарсиз аҳволдалиги маълум қилинди. Оромгоҳ ҳудуди чиқиндилар билан тўла, улар орасида ҳатто спиртли ичимликлардан бўшаган шишалар ҳам бўлган. Бундан ташқари, оромгоҳ ҳудудида бегона одамларга тегишли автомашиналар борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, оромгоҳдаги ётоқхона, ошхона ва ҳожатхонада аҳвол ачинарли ҳолатда бўлган.
P.S. 11 июль куни вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳини оромгоҳ ҳудудига киритмаган Миллий гвардия ходимлари унинг ичкарисидаги ҳолатдан хабардормиди? Нега чиқиндилар орасида ароқ шишалари, ичкарида бегона одамларнинг машиналари турибди? Улар оромгоҳ ҳудудига қандай кирган?
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026