Жиззахлик блогер Орзигул Уразматова ЙТҲга учраб, вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ 4 августдан 5 августга ўтар кечаси ярим тунда Жиззах шаҳрида содир бўлган. Орзигул Уразматова бошқарувидаги Lacetti йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган. Дастлабки маълумотларга кўра, блогер рулда видео олишга чалғиган ва бошқарувни йўқотган.

ЙТҲ оқибатида Орзигул Уразматова оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган.

Орзигул Уразматова ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида машина бошқаруви пайтида тасвирга олинган видео лавҳаларни эълон қилиб келган.

Жиззах шаҳри марказий кўчаларида тунги пайтларда пойгалар уюштирилаётгани бир неча бор танқид қилинди. Аммо бундай пойгалар ҳамон тўхтамаяпти. Уларнинг айримлари аянчли якунланмоқда”, дейди Kun.uz манбаси.

Жиззах марказида йўл безорилари: Улар кимнинг эркатойи?