Ўзбекистон | 09:08 / 15.07.2021
2144
2 дақиқада ўқилади

Покистонлик инвесторлар Бухорода 500 миллион долларлик тўқимачилик корхонасини ташкил қилмоқчи  

2021 йилнинг 14 июль куни Покистон Ислом Республикасининг «All Pakistan Textile Mills Association» (APTMA) фабрикалар тармоғи ишбилармонлар делегацияси Бухорода бўлди ва вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув давомида покистонлик сармоядорлар томони, яъни «Sarena Tekstil Industriyes PVT Ltd» корхонаси раҳбари Ҳамид Замон, «Kuhinur Tekstil Industriyes» корхонаси раҳбари Исмаил Фаяз, «All Pakistan Textile Mills Association» (APTMA) Ассоциацияси раиси Адил Башир, мазкур компания Ижрочи директори Шахид Мунир Саттар вилоятда умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг бўлган йирик тўқимачилик ишлаб чиқариш корхонасига асос солиш ниятида эканликларини билдиришган. 

Ип йигириш, толани қайта ишлаб мато кўринишига келтириш, уни бўяш ҳамда тайёр матодан буюртма асосида кийим-кечак ҳамда бошқа маҳсулотлар тайёрлаш кўзда тутилган мазкур фабрикада 10 минг ишчи ўрни яратилиши мумкин.  

Музокара якунида томонлар ўртасида икки томонлама тенг манфаатли келишув тўғрисидаги Меморандум имзоланадиган бўлди.

Олдинроқ Туркиянинг Хатай провинцияси ҳокими Лютфи Саваш бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси Бухорога келганди.

Мавзуга оид