Ўзбекистон | 14:11 / 16.07.2021
2631
1 дақиқада ўқилади

Яшнободда фуқаронинг “хориждаги” ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Яшнободда фуқарони чет элда ўқиётгани ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, департамент ҳамда ДХХнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т. И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Қирғиз Республикаси Ўш давлат университети 1-курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни  расмийлаштириб бериб, кейинчалик юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқишини Тошкент тиббиёт Академиясига кўчиртириб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид