2021 йилнинг 17 июл куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан учрашди.
Германия вакили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий боғлиқлик бўйича халқаро конференция натижаларини юқори баҳолади ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бундай юқори даражадаги халқаро форумни ташкил этиш бўйича ташаббуси ўз вақтида ўтказилгани ва унинг кун тартиби жуда долзарб аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади.
Афғонистон Ислом Республикасидаги вазият юзасидан фикр алмашилди, ушбу мамлакатда тинчлик жараёнига ўзаро ёрдам бериш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Афғонистондаги қуролли можаронинг авж олишидан хавотир билдирди ва дунё ҳамжамиятининг Афғонистонда тинчлик ҳамда барқарорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш юзасидан фикр алмашди.
Мулоқот давомида томонлар Афғонистон борасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган, хусусан, афғон қочқинларининг эҳтимолий оқими ва чегарадаги воқеалар билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга тайёр эканликларини билдирди.
Афғонистон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдамни давом эттиришда минтақадаги мамлакатларнинг муҳим роли, шунингдек, Афғонистонда доимий ҳамда ҳар томонлама тинчликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатлар таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Ўзбекистон ТИВ 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.
Шу куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўзаро телефон мулоқотида Афғонистонда ва Тожикистон чегараси ҳудудларида юзага келаётган таҳликали вазиятни муҳокама қилиб, ушбу мамлакат билан чегара чизиғидаги вазиятни жуда кескин деб баҳолаганди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 28 июнь куни бўлиб ўтган брифингда 23-26 июнь кунлари Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлар чегарани бузиб ўтиб мамлакат ҳудудига кириши билан боғлиқ бир неча ҳолат кузатилгани, суриштирув ва тергов ҳаракатларидан сўнг улар халқаро нормаларга мувофиқ ўз юртига қайтарилганини

















