Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда техникум ходими контракт пулларини ўзлаштирганликда айбланиб жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида техникум ходими контракт пулларини ўзлаштирганликда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 18 май куни Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласида яшовчи, М.Ўрол туман ИИБга билдириш хати билан мурожаат қилган. Унда, Агросаноат техникумида ишловчи, Қумқўрғон туманида яшовчи, М.Азамат, техникумга 2021 йилда ўқишга қабул қилинган техникум талабаларидан контракт пулларини олиб, ўзлаштириб юборгани билдирилган.
Жумладан, у туманнинг Халқобод маҳалласида яшовчи, Б.Муҳаббатдан 1 миллион, Азларсой маҳалласида яшовчи, Қ.Ҳасандан 1,5 миллион сўм, Боғаро маҳалласида яшовчи, И.Жалолиддиндан 1 миллион 45 минг сўм ҳамда Шўрчи тумани Элбаён маҳалласида яшовчи, Х.Жамиладан 2 миллион 370 минг сўм пулни олиб ўзлаштириб юборгани маълум қилинган.
Қайд этилишича, жорий йил 4 июль куни М.Азаматга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:33 / 24.02.2026
Қаловини топса, қор ҳам ёнади-2: Сурхондарёда судялар қотилни “безори”га айлантиришди
16:43 / 20.02.2026
Сурхондарёда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
15:09 / 19.02.2026
Сурхондарёда гиёҳвандлик моддаси билан ушланганлар 15 йилга қамалди
08:18 / 09.02.2026