Сурхондарёда одамларнинг пулларини ўзлаштирган «машинафуруш»га жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Музработ туманида одамларнинг пулларини ўзлаштирган «машинафуруш»га жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 8 июнь куни Музработ туманининг Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи, Х.Шерали туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида жорий йил 12 январь куни туманнинг Дарбанд маҳалласида яшовчи, Б.Сафар унга «Нексия» машинасини 60 миллион сўмга сотиб, шундан 30 миллион сўм пулларини олиб, машинани расмийлаштириб бермасдан келаётганини маълум қилган.
Бундан ташқари, Б.Сафар 2020 йил 11 февраль куни Музработ туманининг Орият маҳалласи ҳудудида, ўзига тегишли «Нексия» машинасини Жарқўрғон тумани, Оби ҳаёт маҳалласида яшовчи Й.Азизга 49,5 миллион сўмга сотиб, ундан 15 миллион сўм олган. Сўнг ушбу машинани бошқа харидорга сотиб юбориб, Й.Азизга 15 миллион сўм пулларини бермай юргани аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йил 7 июль куни Б.Сафарга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024