Сирдарёда ухлаб қолган «ГАЗ-53» юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида «ГАЗ-53» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда ҳайдовчи вафот этган, унинг ёнида кетаётган шахс шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 23 июль куни тонгги соат 6:00ларда М34 Тошкент-Душанбе халқаро автомобиль йўлининг Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган 75-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «ГАЗ-53» юк машинаси йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда «ГАЗ-53» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Машина салонида бўлган яна бир шахс эса оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «ГАЗ-53» ҳайдовчиси ҳаракатланиш давомида ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.
Мавзуга оид
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
09:31 / 26.11.2024
Чилонзорда «Ласетти» ва скутер тўқнашувида бир киши жароҳат олди
15:28 / 22.11.2024