Сурхондарёда ҳайдовчига нотўғри баённома тузган ЙПХ ходимига чора кўрилди
Сурхондарёда ҳайдовчига нотўғри баённома тузган ЙПХ ходимига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан эълон қилинган муносабатда маълум қилинган.
Муносабатда ёзилишича, жорий йил 5 май куни ижтимоий тармоқларда «Сурхондарёда ЙПХ инспектори ҳайдовчига нотўғри баённома расмийлаштирди» сарлавҳали видеоматериал тарқалган. Унда келтирилишича, ЙПХ инспектори томонидан давлат рақами 75 T 380 BA бўлган «Жигули» русумли машина ҳайдовчиси М.Ш.га нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси 3-қисми билан «тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланиш» деб баённома расмийлаштиргани жамоатчилик ўртасида кўплаб эътирозларга сабаб бўлган. Шу сабабли, вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилган.
Хизмат текширувига кўра, «Жигули» ҳайдовчиси М.Ш.га нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённома МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий иш ҳаракатдан тугатилган. Шунингдек, ЙПХ ходими «Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомига асосан иш тутмагани аниқланган.
Қайд этилишича, фуқаролар ўртасида ИИО ходимларига бўлган ишончсизлик ҳисси келиб чиқишига сабаб бўлганлиги, бу ҳаракати натижасида ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозлар юзага келганлиги учун, Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 2-сафарбар гуруҳ ЙПХ инспектори кичик сержант С.У.га нисбатан «Ҳайфсан» интизомий жазоси эълон қилинган.
«Бу каби салбий ҳолатлар келгусида такроран содир бўлмаслиги мақсадида ЙҲХБ раҳбарияти томонидан барча масъул ходимлар иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, шахсий таркиб ходимларининг билим-савиясини ошириш учун қўшимча ўқув машғулотлари ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинди», дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
17:44 / 17.01.2025
Тошкентда 4 нафар эгизак чақалоқ туғилди
11:18 / 13.01.2025
Сурхондарёда Афғонистонга экспорт қилинган унни сотиб, пулини онлайн қиморга тикиб юборган ҳайдовчи 3 йилга қамалди
17:44 / 06.01.2025
Деновда кўприк очилишига бағишланган тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди
11:40 / 28.12.2024