Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда хориждаги ўқишни Самарқанддаги олийгоҳга кўчиртириб беришини айтиб, фуқародан пул олган шахс ушланди
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида фуқаронинг хориждаги ўқишини Самарқанд давлат тиббиёт институтига кўчиртириб беришини айтиб, фуқародан пул олган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Т. қўлга олинган. У фуқаро Ш.га Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган тиббиёт институтининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бериб, кейинчалик ўқишини танишлари орқали Самарқанд давлат тиббиёт институтига кўчиртириб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026