Ўзбекистон | 13:42 / 23.07.2021
9296
1 дақиқада ўқилади

Ходимларини тўлиқ эмлаган кафе ва ресторанларга соат 20:00дан кейин ҳам ишлашига рухсат берилиши мумкин 

Ўзбекистонда ходимларини тўлиқ эмлаган кафе-ресторанларга 20:00дан кейин ҳам ишлашларига рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўз ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган ошхона, кафе, ресторанларга чекланган муддатдан ташқари ишлашларига рухсат берилиши мумкин. 

“Бу дегани, агар кафе-ресторанларнинг жамоаси тўлиқ эмланган бўлса, унда ушбу муассасалар ишини соат 20:00дан кейин ҳам бироз муддатга узайтириш мумкин бўлади”, деди Ботир Қурбонов.

Маълумот учун, умумий овқатланиш объектлари 28 июндан буён соат 08:00дан 20:00гача фаолият юритмоқда.

20 июлдан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00дан 23:00гача бўлган вақтларда шуғулланишга рухсат берилди.

Мавзуга оид