Ўзбекистон | 00:19 / 24.07.2021
22694
1 дақиқада ўқилади

Янги Ўзбекистон университети учун контракт суммаси тасдиқланмагани айтилди

Фото: Янги Ўзбекистон университети

Яқинда Янги Ўзбекистон университети контракт суммаси эълон қилинганди. Университет расмий сайтида келтирилишича, контракт нархи 1 семестрда маҳаллий талабаларга 24 млн 850 минг сўм, хорижий талабаларга 5 минг доллар этиб белгиланган.

Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова бу рақамлар тасдиқланмаганини айтди. Унга кўра, сайтда берилган маълумот тўғри эмас.

«Ҳисоб-китоб бўйича тўлов-контракт миқдори балки ундан ҳам қиммат бўлиши мумкин. Чунки Янги Ўзбекистон университетига топ даражадаги олийгоҳлар ишлатадиган дастур келяпти. Контракт миқдори айтилган суммадан ҳам баландроқ бўлиши мумкин, балки пастроқ бўлар, аниқ эмас», деди Ҳилола Умарова 23 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Мавзуга оид