Коронавирус дунё аҳлини бирдек ларзага солди. Яқин бир йил ичида у ўзининг тури ва қиёфасини неча маротаба ўзгартириб, неча маротаба янгидан янги изланишларга сабаб бўлди.
Пандемия, касалликнинг юқиш йўллари, ҳимояланиш, эмланиш ва даволаш усуллари бўйича тўпланган саволларга Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова жавоб берди.
Нима учун касаллик ҳаммага бирданига юқмайди?
– Тасаввур қилинг, тўй ёки маъракага бордингиз, меҳмонлар орасида аниқ бемор бўлганлар ёки ўзининг беморлигини билмайдиганлар (касалликнинг яширин даври) бўлиши ва барча меҳмонлар улар билан мулоқотда (кўришиш, сўзлашиш, узоқ вақт кичик хонада тўпланиш) бўлиши мумкин, лекин касаллик бемордан фақат бир неча одамга юқиши мумкин. Улар кимлар?
- сурункали касалликлари бўлганлар;
- носоғлом турмуш тарзи юритадиганлар;
- гигиена қоидаларига риоя қилмайдиганлар;
- дорилардан оқилона фойдаланмайдиганлар.
Ҳар қандай бемор билан мулоқотда бўлгандан кейин ёки бунинг эҳтимоли бўлганда эҳтиёт чорасини кўрган, яъни ижтимоий масофа сақлаган, ниқоб таққан, қўлларини тез-тез ювиб турганлар, шунингдек, ёзнинг иссиқ кунларига қарамай жуда совуқ сув ва ичимликларни бирданига ичишдан тийилган, кондиционердан оқилона фойдаланганларга касаллик юқмаслиги мумкин.
Чунки элементар гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, носоғлом турмуш тарзи, айниқса, нотўғри овқатланиш, жисмоний нофаоллик, зарарли одатларга қарамлик ва дори-дармонлардан оқилона фойдаланмаслик организмни касалликка мойил қилиб қўяди.
Дори-дармонлар, айниқса антибиотиклардан оқилона фойдаланмаслик, уни шифокор кўрсатмасисиз, пала-партиш қабул қилиш ичаклар функциясини бузади, яъни меъёрда бўлиши керак бўлган микроорганизмларни ўлдириб, дисбактериоз ҳолатини чақиради. Бунинг оқибатида организмнинг касалликларга қаршилик кучи (иммунитет) пасаяди ҳамда организм антибиотикларга турғун ҳолатга келади, яъни унинг антибиотикларга сезувчанлиги бузилиб, таъсири кескин камаяди.
Агар соғлом бўлишни, турли касалликлардан фориғ бўлишни истасангиз, ҳар куни:
- 2 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув истеъмол қилинг (1 порция - 1 стакан);
- 400 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилинг;
- ёғли, қовурилган, туз ва шакар миқдори кўп бўлган, хамирли таомлардан вақтинча воз кечинг;









