07:47 / 26.07.2021
9174

Тошкентда кўп қаватли уйнинг томи ёниб кетди

Жорий йил 25 июль куни соат 13:48да Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасидаги кўп қаватли уй том қисмининг 80 квадрат метр майдонида ёнғин ҳодисаси юзага келган.

Воқеа жойига ФВВ ва Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти вакиллари чиққан. Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 14:12да етиб бориб, ёнғин соат 14:29да ўчирилган. 

Ёнғиндан томнинг 620 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Офатни бартараф этишга 5та ёнғин-қутқарув экипажи, 2та автонарвон жалб этилган. 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Top