Ўзбекистон | 09:10 / 29.07.2021
2434
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда қўй ўғирлаган шахсларга жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида қўй ўғирлаган тўрт нафар шахсга жиноий иш қўзғатилган. Қўйлар эгасига қайтарилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 18 июль куни Қарши туман ИИБга туманнинг «Навоий» МФЙда яшовчи И.Ф. ўғирлик бўлгани ҳақида мурожаат қилган. Мурожаатида у, 2021 йил 29 июнь куни соат 14:30дан 17:00лар оралиғида номаълум шахслар И.Ф.нинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, молхонасидаги бозор баҳоси 11 миллион 400 минг  сўм бўлган 7 бош қўйини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўғрилар аниқланган ва қўйлар эгасига қайтарилган. Маълум бўлишича, ушбу ўғирликни, Қарши туманида яшовчи, муқаддам судланган Р.Д. танишлари, Қарши шаҳар «Беклар» МФЙда яшовчи А.З., Қарши шаҳар 7-миттитуманда яшовчи А.Ж. ҳамда Яккабоғ туманида яшовчи У.Я. билан содир этган. Жиноий гуруҳ аъзоларидан 7 бош қўй тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид