Жаҳон | 15:38 / 03.08.2021
7768
1 дақиқада ўқилади

Россияда меҳнат мигрантларини чартер поездларда олиб келиш масаласи кўриб чиқилмоқда

Қурилиш компаниялари ёки компаниялар гуруҳлари керакли миқдордаги ишчиларни чартер поездларда олиб келиш учун ариза бериши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда қурилиш вазирлиги қурилиш бозори иштирокчилари билан музокаралар олиб бормоқда.

Фото: РИА Новости

Россия қурилиш вазирлиги меҳнат мигрантларини чартер поездларда олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Александр Ломакин маълум қилди.

"Бу масала кўриб чиқилмоқда, ҳозирча якуний қарор қабул қилинмади", - деди Ломакин.

Унинг айтишича, механизм йўлга қўйилишига мавжуд коронавирус чекловлари тўсиқ бўлмоқда. Бундан ташқари, ишчиларни олиб келиш режалаштирилган мамлакатлар қонунчилигини ҳам ҳисобга олиш лозим, деди Ломакин.

Ломакиннинг сўзларига кўра, қурилиш компаниялари ёки компаниялар гуруҳлари керакли миқдордаги ишчиларни чартер поездларда олиб келиш учун ариза бериши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда қурилиш вазирлиги қурилиш бозори иштирокчилари билан музокаралар олиб бормоқда.

Вазирликнинг маълумот беришича, бугунги кунда қурилиш ва коммунал соҳаларда 3 млн нафар кадр етишмаяпти.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид