Ўтган бир йил давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотларига инфляция қай даражада таъсир кўрсатди? Kun.uz Статистика қўмитаси тақдим қилган маълумотлар асосида нархлар ўзгаришини таҳлил қилиб чиқди.
Суякли мол гўшти
Маълум бўлишича, суякли мол гўшти 2020 йилнинг июль ойига нисбатан 17,4 фоизга, декабрь ойига нисбатан эса 5 фоизга қимматлашган.
2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми нархи республиканинг марказий бозорларида 45 000 – 68 000 сўм оралиғида экани қайд қилинган.
Қўй гўшти
2020 йилнинг июль ойига нисбатан 17,6 фоизга, декабрь ойига нисбатан эса 4 фоизга қимматлашган. Статқўм маълумотлари бўйича, бозорларда қўй гўшти 52 000 – 80 000 сўм оралиғида сотилмоқда.
Кунгабоқар ва пахта ёғи
2020 йилнинг июль ойига нисбатан кунгабоқар ёғи 60,5 фоизга, пахта ёғи нархи эса 61,2 фоизга ошган. Декабрь ойига нисбатан эса кунгабоқар ёғи 30,7 фоизга, пахта ёғи 27,2 фоизга қимматлашган.
Шакар
Шакар нархи ўтган йилнинг июль ойига нисбатан олинганда 33,1 фоизга, декабрь ойига нисбатан эса 15,1 фоизга қимматлашди.







