Ўзбекистон | 09:12 / 05.08.2021
1979
1 дақиқада ўқилади

Янгиер шаҳрида кам таъминлаган ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Янгиер шаҳрида истиқомат қилаётган, ижтимоий кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, кўп фарзандли, боқувчисини йўқотган оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этди. Бу ҳақда вилоят ССБ маълум қилди.

Тиббий кўрик давомида юрак қон-томир, эндокрин бези, ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ сурункали гастрит, аллергия, болаларда учраётган касалликларни аниқлаш ва уни профилактикасига эътибор қаратилди.

Тадбир давомида Янгиер шаҳрининг 11 та маҳалласида истиқомат қилаётган 654 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд аҳоли қатлами қамраб олинди ва тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Уларга «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди маблағлари ҳисобига келтирилган дори воситалари, витаминлар тўплами, тиббий гигиеник воситалар, болалар таглиги, салфетка ва зарур воситалар бепул тарқатилди.

Мавзуга оид