Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Украина шарқида тинчлик бўлиши 90 фоиз бир кишига боғлиқ» — Владимир Зеленский
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Донбасснинг қайтарилиши ва Украина шарқида тинчлик бўлиши 90 фоиз Путинга боғлиқ.
Украина президенти Владимир Зеленский Украина шарқидаги вазият тақдири бутунлай Россия президенти Владимир Путинга боғлиқлигини айтиб, уни бу масалада «сиёсий ва инсоний ирода» кўрсатишга чақирди.
Зеленский бир йил ичида мамлакат шарқидаги урушни тугатишга оид сайловолди ваъдалари ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:
«Албатта, буни жуда хоҳлайман ва ҳамма нарсани қиламан. Аммо афсуски, ҳамма нарса менга боғлиқ эмас. Мен буни мутлақо яширмайман, Донбасснинг қайтарилиши ва Украинада тинчлик бўлиши 90 фоиз бир кишига боғлиқ. Сиз аниқ билишингиз керакки, у шу билан яшайди», деди Зеленский Путиннинг исмини тилга олмаган ҳолда.
Зеленскийнинг айтишича, тан олишни истамаса-да, Россия Донбассдаги низо томонларидан биридир. Шунингдек, у Донбассда яшагани ҳолда ўзини Россия фуқароси деб ҳисоблайдиганлар Россияга кўчиб ўтиши зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Украина президенти Россия тарихи Қрим борасидаги қадамлари ва қарорлари учун йиғлашини айтиб, бу украинлар ва россияликлар муносабати ёмонлашишига сабаб бўлган «илк гугурт чўпи» эканига урғу берганди.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
15:21 / 07.06.2026