Ўзбекистон | 10:19 / 08.08.2021
7075
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 5 кунда Moderna вакцинаси билан қарийб 732 минг киши эмланди

Ўзбекистонда 2–6 август кунлари 1 544 882 миллион доза вакцина қўлланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2021 йилнинг 2–6 август кунлари 1 215 076 доза билан биринчи марта вакцина олган фуқаролар эмланди.

Қайд этилишича, бу кунлар оралиғида қўлланган вакциналарнинг:

  • 8 886 дозаси «Спутник V»,
  • 804 029 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 731 967 дозаси Moderna вакцинасидир.

Шу кунлар оралиғида 87 минг 149 киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

ССВнинг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда шу вақтгача қўлланган вакциналар 10 миллион дозадан ошди.

7 август куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 470 968 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 382 552 нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 67 728 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 20 688 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача жами 10 025 226 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 6 829 079 нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 2 308 175 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 887 972 нафарни ташкил қилди. 

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1,34 млн кишидан ошган.

Мавзуга оид