Ўзбекистон | 08:12 / 09.08.2021
3020
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқни, жанубда баъзи жойларда 42 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқни ташкил этади. 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид