Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, О.Турсинбеков 1987 йилда Нукус шаҳрида туғилган.

2009-2017 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси биринчи котиби сифатида ишлаган.

Маълум қилинишича, Ақтау шаҳридаги Бош консулхонанинг консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистау вилоятлари киради.