Каспий денгиздаги Ақтау порти Ўзбекистон компаниялари учун очилди
Қозоғистондаги Ақтау денгиз порти раҳбарияти Ўзбекистон компаниялари томонидан юк ташиш бўйича аризаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
«Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, тегишли келишувга Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консули ва «Ақтау денгиз савдо порти» раҳбарияти иштирокидаги учрашувда эришилган.
Учрашувда порт орқали Ўзбекистон маҳсулотларини яқин ва узоқ хорижга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Ақтау денгиз порти Каспий денгизнинг шарқий қисмида, Қозоғистоннинг Мангистау вилояти ҳудудида жойлашган. Онлайн хариталарда Нукусдан бу портгача бўлган энг яқин масофа 980 км эканини кўриш мумкин.
Ақтау денгиз порти орқали тўғридан тўғри Озарбойжон, Эрон, Россия ва Туркманистонга чиқиш мумкин. Шунингдек, порт орқали денгиздан ўтгач бошқа давлатлар ҳудуди орқали Туркия ва Яқин Шарқ мамлакатларига бориш мумкин бўлади.
Украинадаги можаро фонида Ўзбекистон савдо учун янги транзит йўлларни қидириб топиш ва фойдаланиш бўйича фаол музокараларга киришган.
Хусусан, 19 март куни Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги транзит савдоси тўғрисидаги келишув асосида ҳиндистонлик савдогар илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини юборгани хабар берилган эди.
Шунингдек, Покистон расмийлари бу транзит мунтазам равишда амалга оширилиши, Ўзбекистон Покистон портлари орқали исталган давлатдан маҳсулот олиб кириш имкониятига эга бўлишини билдирган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
09:47 / 07.11.2024
ОАВ: Украина биринчи марта Каспий денгизидаги РФ кемаларини нишонга олди
19:32 / 13.07.2023
Каспий ҳам қуримоқда. Қозоғистонлик мутахассислар денгизнинг сунъий йўлдошдан олинган суратларини эълон қилди
18:57 / 16.12.2022