Ростов-Дон (Россия) шаҳрида Ўзбекистон янги бош консули Бурхон Алиқулов ўз вазифасини бажаришга киришди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
У 40 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатия академияси битирувчиси.
2004 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб келади. Ишни атташе лавозимидан бошлаган. 2020-2022 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган.
У 2019 йилда Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон дипломатия ваколатхонасини очган бош консул Рустам Қурбонбоевни алмаштирди.
Бош консуллик округига Россия Жанубий ва Шимолий Кавказ федерал округлари киради.
















