Ўзбекистон | 11:26 / 09.08.2021
7891
1 дақиқада ўқилади

Президент олимпиада ғолиб ва совриндорлари билан учрашув ўтказиши режалаштирилмоқда – Шерзод Асадов

Давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги режалари бўйича маълумотлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати (архив)

“Бу ҳафтада бир қатор тадбирлар кун тартибига киритилган. Бугун [9 август куни] нефть ва газ соҳалари бўйича йиғилиш ўтказилиши мўлжалланган. 

Шунингдек, ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда йўл бўйларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимотлар режалаштирилган.

Токио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари билан учрашув ўтказилиши ҳам кўзда тутилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда”, – деди Шерзод Асадов ОАВ вакиллари билан ўтказилган махсус брифингда.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид